Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қарорига асосан қарздор "Фарғона Агросервис Машина трактор парки” МЧЖ даъвогарлар жамиятнинг 12 нафар ишчилари фойдасига жами 233 млн 800 минг сўм иш ҳақини ундириш хақидаги ижро ҳужжатлари бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ижрога қаратилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган.

Қарздор суд қарорларини ижросини таъминлаш чорасини кўрмагач, бюро томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, Янги йил арафасида қарздорлик тўлиқ  ундирилиб, шу куни 12 нафар ишчиларнинг ойлик иш ҳақлари банк пластик карталарига ўтказиб берилди.