Тадбирда Навбаҳор туман Тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи Х.М. фуқаро Ш.ни ушбу бирлашмага фельдшер вазифасига ишга киритиб қўйиши эвазига 7 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шу каби, Департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро У.Э. бошқа бир фуқаро Д.нинг ишончига кириб, ўзи ва синглисини танишлари ёрдамида Жанубий Корея давлатига ишга юбориш масаласини 9,6 минг АҚШ долларига келишиб, шундан 600 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.