Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, бу тадбирда Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш йўлидаги шаҳдам қадамлари яна бир бор намоён бўлган.

“Биз иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳаларини такомиллаштириш, шунингдек, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни давом эттиришга қатъий киришганмиз. Биз бу йўлдан асло чекинмаймиз, юртимизнинг тараққиёт манзили – айнан шу.

Бундай мақсадларга фақат сифатли инвестициялар ва қўшимча қиймат яратишнинг глобал занжирларига боғланиб эришиш мумкин.

ЖСТ раҳбариятининг бизни бу қадар қўллаб-қувватлаши ва ишонч билдириши юксак баҳога лойиқ”, – деди Саида Мирзиёева.

Президент ёрдамчиси, шунингдек, Тошкентга келган ЖСТ бош директори Нгози-Оконжо Ивеала билан учрашган эди.