Коронавирус тарқалиши муносабати билан Испания ҳукумати мамлакатга зарур бўлмаган саёҳатлар бўйича чекловларни 30 сентябрга қадар узайтирди, деб хабар беради ТAСС Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосланиб.
Гап Европа Иттифоқи ёки Шенген ҳудудига аъзо бўлмаган давлатларнинг фуқаролари ҳақида бормоқда. Испанияда пандемия бошланганидан бери 603 мингдан ортиқ COVID-19 касаллиги қайд этилди, 30 минг нафардан ортиқ одам касаллик қурбонига айланди.
Июнь ойи охирида Испания ҳукумати илгари киритилган чеклов чораларини юмшата бошлади, шундан сўнг мамлакатда касаллик тарқалиш даражаси яна ошди.
Aввалроқ Исроилда 17-сентабрдан коронавирус инфекциясини олдини олиш учун мактаблар фаолияти тўхтатилиши ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, мамлакатда уч ҳафта давомида қатъий карантин қайта тикланади.