Қайд этилишича, ҳарбий хизматчилар хизматга келишидан камида икки ҳафта олдин хабардор қилинади.
Сешанба куни эрталаб Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Бош штаби бошлиғи Эял Замир ва бошқа бир қатор юқори мартабали ҳарбий амалдорлар билан учрашди. Йиғилишда Кац Ғазо шаҳрини тўлиқ назоратга олишга қаратилган режани тасдиқлади.
8 август куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси хавфсизлик маҳкамаси унинг ЦАХАЛнинг Ғазо шаҳрини эгаллаш режасини маъқуллаганини тасдиқлади. Амалиёт мақсадлари орасида ҲАМАСни қуролсизлантириш, барча гаровга олинганларни қайтариш, Ғазо секторини демилитаризация қилиш, Ғазо секторида хавфсизликни Исроил томонидан назоратга олиниши, ҲАМАС ёки Фаластин миллий маъмуриятисиз фуқаролик ҳукуматини шакллантириш киради.
Бироқ, бу режалар Исроил ичида ҳам, хорижда ҳам танқидга учради.
2023 йил 7 октябрда ҲАМАС Исроилга ҳужум бошлади. Ҳужум оқибатида 1200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва 240 киши гаровга олинди. Бунга жавобан Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида ҲАМАСга қарши операция бошлади. Айни пайтда Исроил ҳарбийлари Ғазо секторининг қарийб 75 фоизини назорат қилмоқда.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, операция давомида анклавда 61 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, деб хабар берди interfax.ru.