“Минглаб фаластинликлар Ғазонинг шимолига қайтиш учун Ғазодаги Рашид кўчаси бўйлаб шимолга қараб ҳаракатлана бошлашди, Фаластин ижтимоий тармоқларида эълон қилинган кадрлар шундан далолат бермоқда. ЦАХАЛ 7:00 дан бошлаб ғазоликларга Нецарим коридорида ҳаракатланишни бошлашига рухсат беришини айтди”, дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда маҳаллий аҳолининг қайтиши акс этган видеолавҳалар эълон қилинмоқда.

Исроил мудофаа кучлари Нецарим коридорининг бир қисмидан қўшинларини олиб чиқишни бошлади. ОАВ у коридорнинг ғарбий қисмини эвакуация қилаётганини хабар қилмоқда. Исроил мудофаа кучлари ҳозирча вазиятга изоҳ бермаяпти.

Ўт очишни тўхтатиш келишувига кўра, бу босқичда ЦАХАЛ қирғоқдаги Рашид кўчасидан шарққа “бутунлай чекиниши” ва ҳудуддаги барча ҳарбий объектлар ва иншоотларни демонтаж қилиши керак.

Нашрнинг қайд этишича, бир кун аввал Рашид кўчасида ўн минглаб ғазоликлар йиғилган, бироқ ЦАХАЛ режадагидек ҳудудни очмаган ва ҲАМАСни ўт очишни тўхтатиш келишувини бузганликда айблаб, аҳолини узоқроқ туришга чақирган. Кейинчалик муаммо ҳал бўлди ва одамлар эрталаб шимолга қайта бошлади.

ҲАМАС шу ҳафта олти нафар гаровга олинганларни озод қилишини тасдиқлади, деб хабар беради korrespondent.net.