Аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху, шанба куни кечқурун содир бўлган Голан тепалигига ҳужумни Исроил жавобсиз қолдирмаслигини, унинг сўзларига кўра, шиа ҳаракати “Ҳизбуллоҳ” бунинг учун “ҳали ҳеч қачон тўламаган энг кўп товон тўлашини” айтган эди.
Шанба куни Исроил тез ёрдам матбуот хизмати Голан тепалигига берилган зарба оқибатида 10 киши ҳалок бўлганини, кейинчалик қурбонлар сони 12 нафарга етганини маълум қилди. Исроил ҳужумда “Ҳизбуллоҳ”ни айблади, деб хабар беради ria.ru.