Улар орасида Исроил ҳарбий разведкасининг собиқ зобити Таль Дилиан ва унинг собиқ рафиқаси Сара Хамоу бор.

Ушбу дастурий таъминот Грециядаги сиёсатчилар, вазирлар, журналистлар ва тадбиркорларга қарши қўлланилган. Суд ҳар бир маҳкумни барча айбловлар бўйича умумий ҳисобда 126 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, бироқ Греция қонунчилигига кўра, амалда максимум 8 йил қамоқ жазосини ўташ мумкин. Ҳукм апелляция берилгунга қадар тўхтатиб турилди, айбдорлар ҳозирча озодликда.

Бу жосуслик дастурларини сотиш билан шуғулланувчи компания топ-менежерларининг жиноий жавобгарликка тортилиши бўйича дунёдаги илк ҳолатдир.