Бу ҳақда Саудия Арабистони кўнгилочар департаменти бошқармаси раиси Турки ал аш Шайх маълум қилди.

"Биз Ортис учун уч нафар энг яхши рақибларни танладик. Агар Кроуфорд жанг қилишни истамаса, Виржил учун уч нафар идеал рақиблар бор. Биринчиси - Исроил Мадримов! У бу жангга ҳақли. Иккинчиси эса Жейрон Эннис, у хам бу жангга хақдор. Кейингиси Тим Цзю, лекин мен Цзю билан ишлашни хоҳламайман. У менга ўртамизда нима бўлганини тушунтириб бериши керак. Бу аниқ унга йўлланган хабар", деди ал аш Шайх.