“Исроил босқинчи самолётлари Дамашқдаги Бош штаб биносига иккинчи бор зарба берди”, деб хабар берди телеканал ва портлаш эфирда намойиш этилди.

Бундан бироз олдин ЦАХАЛ ўз кириш дарвозасига ҳужум уюштирилганини эълон қилди.

Исроил Мудофаа вазири Исраэль Кац чоршанба куни Сурия ҳукумати мамлакат жанубидаги Сувайда ҳудудидаги друзлар жамоасига ҳужум қилишни тўхтатмаса, “оғриқли зарбалар” берилиши билан таҳдид қилди.

Друзлар — Яқин Шарқдаги арабларнинг этно-конфессиявий гуруҳи бўлиб, улар друзизмга эътиқод қилишади.

Друзлар билан тўқнашув

Якшанба куни Сурия жанубидаги Сувайда вилоятидаги друзлар аҳоли пунктларига қуролли тўдалар томонидан ҳужум уюштирилгани ва уни Дамашқ билан боғловчи автомобиль йўли тўсиб қўйилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Друзларнинг ўзини-ўзи мудофаа бўлинмалари тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун жангга киришди.

Сешанба куни Дамашқ жабрланган ҳудудларга қўшинлар ва Ички ишлар вазирлиги кучлари киритилганини эълон қилди. Операциядан мақсад ноқонуний тузилмаларни йўқ қилиш эканлиги айтилган. Шиддатли жанглар давом этмоқда.

Сурия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, тўқнашувлар чоғида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши яраланган, Сурия ўтиш даври ҳукуматининг 20 нафар жангариси ҳам ҳалок бўлгани эълон қилинган.

Расмийлар можаро томонларини ҳамкорликка ва вазминликка чақириб, вазиятнинг янада авж олиши тинч аҳоли азобини янада оширишини таъкидлади.

Чоршанба куни Исроилдаги друзлар жамоаси етакчилари ҳукумат кучлари ҳужумига учраган суриялик диндошларини қўллаб-қувватлаш мақсадида оммавий иш ташлаш эълон қилишди, деб хабар беради ria.ru.