— Чегаралаш 19 сентябрдан бошланади, — деди Исроил телеканаллари намойиш этган матбуот анжуманида Бош вазир Нетаньяху. — Бугун ҳукумат йиғилишида биз чўзилиш эҳтимоли билан уч ҳафтага карантин эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилдик. Лекин ҳозирги пайтида Симхат Тора байрамигача (9 октябрь кечқурундан 10 октябрь кечки пайтгача. — таҳририят изоҳи).
Пайшанба куни Коронавирус бўйича ҳукумат комиссияси 18 сентябрдан бошлаб еврейлар байрамлари даврига чегаралашни таклиф этди.
Таклиф фуқароларнинг ҳаракатини чегаралашни, шунингдек, ҳаётий зарурат йўлидаги ишлаб чиқаришлардан ташқари барча объектларнинг — таълим муассасаларининг ёпилишини, ресторан ва кафелар, идоралар ва офислар фаолиятининг тўхтатилишини ўз ичига олади, деб хабар беради ҳукумат матбуот-хизмати.
Исроилда сўнги пайтларда COVID-19 билан касалланишлар сони ошиб боряпти. Март ойида коронавируснинг биринчи тўлқинининг авжида кунлик ўсиш минг нафардан оз одамни ташкил этган. Май ойида касалланиш минимум даражага тушган. Лекин ёзда вазият кескин ўзгарган. Эпидемиянинг иккинчи тўлқини биринчисидан икки баравар кучли экани аён бўлган.