Дипломатик миссия “мураккаб вазият вужудга келаётганини эътиборга олиб”, фуқаролардан шахсий хавфсизлик чораларини кўриш, ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни сўради.
"Ҳозирги пайтда мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб ўзингизнинг шахсий хавфсизлик чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этамиз.
Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг. Элчихонага (консуллик хизматларини олиш учун) келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўраймиз. Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг!" дейилади Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси хабарномасида.
Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:
+972 54 485 1397