Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, элчихона Исроилдаги ҳозирги ҳолатни инобатга олган ҳолда барча фуқароларни шахсий хавфсизлик чораларига жиддий эътибор қаратишга чақирган.
Шунингдек, дипломатик идора минтақада хавфсизлик ҳолати тез ўзгариши мумкинлиги сабаб Исроил расмий идоралари, маҳаллий ҳокимият органларининг хабар ва кўрсатмаларига амал қилишни, оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларга боришдан, одамлар гавжум ҳудудларда узоқ вақт қолишдан сақланишни сўраган.