Исроил армияси ҳужумлари оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирилган ҳужумда 4 киши ҳалок бўлди. Ғазо сектори марказидаги Бурейж қочқинлар лагерига уюштирилган ҳужум туфайли олти нафар аёл ва бола ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.
Май ойи охирида Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторининг Миср билан чегарасида 14 километр узунликдаги буфер зона устидан назорат ўрнатган эди. Бундан олдин Исроил армияси Рафаҳдаги фаластинлик қочқинлар лагерига ракета ва бомбали ҳужум уюштирган, оқибатда 40 кишини ҳалок бўлган эди, деб хабар беради mir24.tv.