Тадбирда, фуқаро Д.В.га бошқа мақсадларда фойдаланмаслик шарти билан Самарқанд тумани ҳудудидан енгил конструкцияли иссиқхона ташкил қилиш учун 5 йил муддатга ажратилган 0,90 гектар ер майдонини фуқаро С.га фирибгарлик йўли билан 40 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилмоқда.