Sochial Media Newsнинг хабар беришича, кучли ёмғирдан кейин Истанбул осмонида улкан қора булут пайдо бўлган. Унинг ўлчамлари 10 километрга етди.

Булут туфайли деярли бутун шаҳарда куппа-кундуз куни “қоронғу тушди”. Мутахассисларнинг фикрича, унинг юзага келишига кучли ёмғирдан кейин пайдо бўлган чанг бўрони сабаб бўлган.

Ушбу табиат ҳодисаси шаҳар аҳолиси учун жиддий муаммодир. Бу ҳаво сифатининг пасайишига, нафас олиш йўллари касалликлари эҳтимолининг ошишига ва соғлиқ учун бошқа нохуш оқибатларга олиб келади, дейилади mail.ru сайтида.