Вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вояга етмаган фуқаро трамвайдан тушганидан сўнг бекат ва трамвай рельслари оралиғида қисилиб қолган ҳамда транспорт воситасининг ҳаракатланиши оқибатида оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳозирда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.