“Ернинг ўпирилиши содир бўлди, шундан сўнг битта турар-жой биноси қулаб тушди. Аҳоли ўз вақтида эвакуация қилингани туфайли ҳеч ким жабрланмади”, дейди ўт ўчирувчилар.

AHaber телеканали хабарига кўра, бинонинг қулашига унга яқин ҳудудда метро бекати қурилиши сабаб бўлган. Ижтимоий тармоқларда баландлиги 3 ва 4 қаватли икки подъездли бинонинг қулаши акс этган видео эълон қилинди, камида битта машина ҳам ер остига тушиб кетган.

Умрания вилоятида М12 янги метро йўналишини қуриш ишлари олиб борилмоқда, дастлабки станцияларнинг очилиши 2025 йилга мўлжалланган, деб хабар беради ria.ru.