Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари охирги ҳафтада Ўзбекистон супермаркетларида истеъмол товарлари нархининг ўзгаришини таҳлил қилди. Унга кўра, тадбиркорларга берилган имтиёз туфайли нархлар пасайишда давом этаётгани маълум бўлди.
Маълумки, Президентимизнинг 2023 йил 23 мартдаги фармонига биноан мамлакатимиз ҳудудига олиб киришда божхона божининг вақтинчалик ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати эълон қилинганди.
Таҳлил учун супермаркетлардаги 102 турдаги 6 минг 959 хил истеъмол товарлари нархига оид маълумотлар wеб-сcрапинг йўли билан юклаб олинди. Жорий йилнинг 5 майидаги нархлар товар гуруҳлари бўйича 12 май кунидаги нархлар билан қиёсланди.
Олинган натижалар 12 майда 31 турдаги сабзавот маҳсулотлари нархи 5 майдагига қараганда ўртача 81 сўмга, 33 турдаги мевалар нархи 4 минг 782 сўмга, 291 турдаги шоколад маҳсулотлари нархи 754 сўмга арзонлашганлигини кўрсатди.