Унда истеъмолчилар «Чортоқ момиқ қуёнлари» МЧЖ билан 2020 йил 20 ноябрь куни тузилган шартномага кўра, фуқароларга берилиши керак бўлган 97 000 000 (тўқсон етти милион) сўмлик зотли қуёнларни бермасдан келаётганидан шикоят қилган.

Ушбу мурожаат ўрганилиши натижасида Федерация масъуллари томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судига даъво аризаси киритилди, Шундан сўнг суд қарорига асосан «Чортоқ момиқ қуёнлари» МЧЖ томонидан келтирилган  97 000 000 сўм ҳамда 2 000 000 сўм маънавий зарар жами – 99 000 000 сўм ундириб бериш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилди.