Ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқлилигини текшириш учун вилоят ХКТ ва ООХТ Марказида лаборатория текширувларидан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра ушбу гўшт маҳсулотлари инсонлар истеъмоли учун яроқсизлиги аниқланиб, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин гуруҳи ходимлари томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб тегишли тартибда йўқ қилинди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги ИЖКК департаментининг Сирдарё вилояти бошқармасига топширилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати