Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Кармана туманининг Самарқанд вилояти билан чегарасида жойлашган постда жорий йилнинг 14 мартдан 15 мартга ўтар кечаси соат 00:30 да Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган давлат рақами 80 Т849ДА бўлган "Газел" русумли юк автомашинаси ЙПҲ ходимлари билан ҳамкорликда тўхтатилиб, текширилди.
Жараёнда автомашина юкхонасида антисанитария ҳолатида, инсонлар соғлиги учун хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, 30 та қопга жойланган келиб чиқиши номаълум гўшт маҳсулоти мавжудлиги аниқланган.
Ушбу маҳсулотларнинг истеъмолга яроқлилигини аниқлаш мақсадида Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида экспертизадан ўтказилганда, барча маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, қонунчиликда белгиланган тартибда техник утилизасия қилинди.