Айниқса ёшларни бандлигини таъминлаш, уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. Бу борада барча давлат ташкилотлари томонидан бир қанча олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда имзоланаётган меморандумларнинг ўрни муҳим аҳамиятга эгадир.
Тошкент шаҳридаги Аджу университети юртимизнинг салоҳиятли корхоналаридан бири саналмиш Олмалиқ кон металлургия комбинати билан ҳамкорликда меморандуми имзоланди. Албатта бундан кўзланган мақсад, корхона ўз фаолиятида ходимларнинг захирасини шакллантириш ва олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондиришдир. Ҳар қандай салоҳиятли ва малакали мутахассис корхона равнақида муҳим аҳамият касб этиши сир эмас. Меҳнат бозорида ҳам ўз касбининг устаси ва малоҳиятли мутахассисларга талаб катта. Мавжуд йирик саноат корхоналари шу жумладан Олмалиқ кон металлургия комбинатига ҳам билимли, етук, салоҳиятли мутахассисларга ҳамиша талаб юқори бўлиб келган.
Ушбу меморандумга мувофиқ, ахборот коммуникация технологиялари ва қурилиш муҳандислиги соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, ўзаро манфаатли илмий-тадқиқот лойиҳалар ва тажриба конструкторлик ишлари амалга оширилади.
Меморандумнинг амалга ошириш тадбирлари доирасида комбинатнинг бир гуруҳ масъул ходимлари университетга ташриф буюрди. Учрашувда талабаларни комбинатнинг тегишли муайян ташкилотлари ва корхоналарида малакавий амалиётларини тизимли равишда ўтказиш, шунингдек, уларнинг амалий машғулотларини бевосита ишлаб чиқаришда ташкиллаштириш ва битирувчиларни ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация аъзолари университетнинг ўқув фаолияти билан, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. ”Олий таълим-илм-фан-ишлаб чиқарипшни узвийлиги ва узлуксизлиги тамойили асосида саноатни ривожлантириш” мавзусида талабалар билан давра суҳбати ўтказилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Комбинат фаолияти ҳақида бой тасаввурга эга бўлишди.
Жамшид Акбаров