Ушбу касаллик туфайли жоржиялик 24 ёшли фуқаро вақти-вақти билан чарчоқ ва кучли бош айланишини бошдан кечиради, баъзида эса ҳушидан кетади. Бундай пайтларда америкалик аёл дори-дармонларни қабул қилиши керак, аммо касалликнинг хуруж қилиб қилиш вақтини олдиндан айтиб бўлмаслиги туфайли у ҳар доим ҳам вақтида дори-дармонларга етиб бора олмайди.

Унинг Бейли лақабли Австралия овчаркаси зотли ити қизнинг аҳволи ёмонлашганида дарҳол ёрдамга келади. Ит ҳидга ўргатилган. Интернетда итнинг музлатгичдан бир шиша сув ва дори-дармонларни тишларида олиб келиб, Грэмга бергани акс этган видеолар пайдо бўлди, деб хабар беради mir24.tv.