Учрашув доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик, шу жумладан, ҳамкор давлатларда рақамлаштириш жараёнларни жаддалаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва Туркий Кенгашга аъзо давлатларининг рақобатбардошлигини кучайтириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар маҳаллий IT компанияларининг Туркий Кенгаш ҳудудида фаолиятларини кенгайтиришга ва Кенгаш аъзо мамлакатлари бозорида маҳаллий компаниялар тўғрисида бизнес хабардорликни оширишга келишиб олдилар.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликда ишлаш, шунингдек ёш авлоднинг IT салоҳиятини яхшилаш мақсадида IT Parkнинг таълим жараёнларини такомиллаштиришга келишиб олдилар. Туркий Кенгаши раҳбарияти IT Park резидентларига халқаро компаниялардан буюртма олишига кўмак беришга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.