Ташриф давомида олий ўқув юрти вакиллари элчини университет фаолияти, маъмурияти ва университет бинолари билан таништирди. Музокара давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш режалари ҳам муҳокама қилинди.
Хусусан, Италия университетлари билан таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик қилиш, қўшма грантларни ишлаб чиқиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни биргаликда яратиш ҳамда ҳамкорликда маданий тадбирларда иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди.