Учрашув давомида Ўзбекистон ва Италия ўртасида таълим, илм-фан соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Хусусан, икки давлат университетлари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш, олий таълим муассасалари ҳамкорлигида онлайн ва офлайн учрашувлар, конференция, форумлар, маҳорат дарслари, тренинглар ўтказиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, технопарклар, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди.

Ўз навбатида, Италия университетлари профессор-ўқитувчилари, илмий жамоа ва талабаларининг Ўзбекистонга сафарларини ташкил этиш, уларни юртимизнинг бой илмий мероси билан таништириш лозимлиги қайд этилиб, ушбу таклифни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.