Тарихий Кастелламаре-ди-Стабия шаҳрини Монте-Фаито тоғи билан боғловчи дор йўлида содир бўлган ҳалокат оқибатида камида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди, бир киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда 17 апрель, пайшанба куни Daily Mail нашри ёзди.
Нашр таъкидлаганидек, дор йўли расмий очилганидан бир ҳафта ўтиб узилиб кетган.
“Ҳалокат Италия жанубидаги Неаполь яқинида Монте-Фаито тоғида содир бўлди. Кабель узилиб, кабинка тўғри ўрмонли қиялик устига қулаб тушди”, деб ёзади нашр.
Айни вақтда воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва тоғ қутқарув отрядии ишламоқда, бироқ кучли шамол ва ноқулай об-ҳаво уларнинг ишини қийинлаштираётгани айтилмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.