Мазкур топшириққа асосан, республика бўйича 2021 йилда 88,9 мингдан ортиқ хонадонда жами 1175 гектар майдонга иҳчам иссиқхоналар қуриш белгиланган.
Жойлардан олинган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 71 минг хонадонда жами 947 гектар майдонга ихчам иссиқхоналар ташкил этилган.
Маълумот учун, Хоразм вилоятида 11,2 мингта, Андижонда 8,7 мингта, Тошкентда 7,5 мингта, Бухорода 7,4 мингта, Қашқадарёда 6,5 мингта, Самарқандда 5,7 мингта, Наманганда 5,2 мингта, Сурхондарёда 4,8 мингта, Фарғонада 4,2 мингта, Қорақалпоғистон Республикасида 4 мингта, Жиззахда 3,1 мингта, Навоийда 1,8 мингта, Сирдарё вилоятида 927 та хонадонда иссиқхоналар ташкил этилган.
Шу билан бир қаторда, хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган режа асосида ишлар ташкил этилиб, жорий йилда “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.
Жумладан, ихчам иссиқхона қуриш орқали томорқасидан даромад олиш истагини билдирган хотин-қизлардан 4431 нафари биринчи босқичда, 1459 нафарини иккинчи босқичда жами 5900 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
М.Тиловов,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассиси