Сўнгги 6 йилда мамлакатимиздаги ихтисослашган тиббиёт марказлари сони 10 тадан 24 тага, уларнинг филиаллари эса 2 тадан 269 тага етказилган.
Натижада:
- ушбу марказларда бажарилаётган юқори технологияли амалиётлар улуши 40 фоиздан 90 фоизгача, ҳудудларда эса 15 фоиздан 55 фоизгача етказилди;
- жойлардан пойтахт шифохоналарига мурожаатлар сони 45 фоизгача камайди.
Мисол учун, сўнгги икки йилда:
Республика ихтисослаштирилган хирургия, кардиология, кўз микрохирургияси, эндокринология, онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказларида 110 турдан ортиқ юқори технологияли ташхислаш ва даволашнинг янги услублари ўзлаштирилиб, амалиётга татбиқ этилди.
Жумладан, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида:
- республика даражасида — 18 турдаги,
- вилоят даражасида — 36 турдаги,
- туман даражасида — 12 турдаги янги жарроҳлик ва диагностика усуллари жорий этилди.
Шу туфайли муассасада бажариладиган шундай амалиётлар сони ўтган йилги 387 тадан 428 тага етказилди.
Йил якунигача марказ томонидан ҳудудларда яна 10 турдаги юқори технологик амалиётлар йўлга қўйилиши режалаштирилган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.