«Сўнгги маълумотларга кўра, 43 киши ҳалок бўлган, 896 киши жабрланган… Измирда қутқарувчилар қулаб тушган тўққизта бино вайроналарида иш олиб бормоқда», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни тушдан кейин Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Зилзила эпимаркази Эгей денгизида, Измир вилоятининг Сефериҳисар шаҳри яқинида бўлган.