Унда ўзбекистонлик олимпия ўйинлари бўйича жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти ва спортдаги машаққатлари акс эттирилади.
Баҳодир Жалолов “Ўзбекистон ифтихори” ҳамда “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби, 2020 йил Олимпия ўйинлари чемпиони, уч карра Осиё чемпиони. Ҳозирда у профессионал бокс билан шуғулланади.
Кинолойиҳа ижодкорлари сценарий муаллифи ва режиссёр Акром Исаков, продюсер Ойбек Файзиев, муҳаррир Шойим Бўтаевлар боксёр Баҳодир Жалоловнинг хонадонида бўлишди. Шунингдек, фильмни суратга олиш бўйича Қашқадарё вилояти Термиз шаҳридаги локациялар билан танишишди.