• Халқаро фрилансерлик бозоридаги ўртача иш ҳақи соатига 21 АҚШ доллари;
  •  
  • Фрилансерларнинг 70 фоиздан кўпи 35 ёшдан кичик, 21 фоизи эса 25 ёшга ҳам тўлмаганлар ташкил қиларкан;
  • Масофадан ишловчилар тажрибасини ошириб, янада кўп даромад топишни исташар экан. Бу айниқса, соатига ҳақ оладиганлар орасида кўп;
  • Фақатгина фрилансерлик орқасидан кун кўрувчилар, бошқаларга қараганда кўпроқ пул топар экан ва улар ўз ҳаётларидан ҳамиша мамнун юришади;
  • Бозорда энг катта талаб — график ва веб дизайн, ундан кейин эса IТ ва дастурлаш турар экан;
  • Олий маълумотли фрилансерлар, ўрта маълумот ёки бакалавр дипломга эга мутахассислардан кўпроқ пул топади;
  • Аёл фрилансерлар эркакларга қараганда 15 фоиз камроқ даромадга эга бўлар экан.

Қайси соҳаларда фрилансерларга талаб катта?

Бу борада Веб-дизайн, дастурлаш ва IT етакчилик қилмоқда.

Кимлар энг кўп ҳақ олади?

Бу рўйхатда биринчи ўринда Project Manager, яъни ишларни ташкил қилувчи бўлиб, улар соатига ўртача 28 АҚШ доллари олишади. Ундан кейинги ўринни соатига 25 АҚШ доллари олувчи медиа соҳаси мутахассислари, сотув бўйича менежерлар ва дастурчилар эгаллайди. Учинчи ўринда эса маркетологлар, молиячилар ҳамда IT мутахассислар соатига 23 АҚШ доллари олар эканлар.

Дунё фрилансерларининг 83 фоизи уйдан туриб ишласа, қолган 17 фоизи эса кафе, коворкинг, кутубхона ёки бошқа ҳудудларда иш олиб борар экан.