20 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида «Эквиум-Ўзбекистон» ҳамжамият ваколатхонасининг расмий очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида, шунингдек, 70 дан ортиқ россиялик ва 200 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди.
«Эквиум-Ўзбекистон» бизнес клуби Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Олтин шер” мукофоти билан тақдирлади.
Хамжамиятнинг яқин келажакдаги режалари Ўзбекистон бозорини ўрганиш, маҳаллий бизнес-ҳамжамиятлар ва тадбиркорлар билан ўзаро алоқаларни шакллантириш, иштирокчи компаниялар тақдим этаётган хизмат ва товарларнинг Ўзбекистон бозоридан ўрин олишига эришиш ҳамда келгуси савдо-инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш учун шерикларни излаш каби вазифалардан иборат.