Шу кунларда Туркияда зиёрат туризми бўйича халқаро пресс-тур бўлиб ўтмоқда. Унда Германия, Польша, Македония, Эрон, Малайзия, Ўзбекистон,  Қозоғистон, Қирғизистон каби ўндан ортиқ  мамлакатдан келган журналистлар,  электрон оммавий  ахборот  воситалари ходимлари, блогерлар иштирок  этмоқда. 

Кеча ушбу  тадбир доирасида буюк  мутафаккир мавлоно Жалолиддин Румий яшаган Кўня шаҳрида унинг йигирма иккинчи авлоди 82 ёшли онахон Эсен Чалабей билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Эсен Чалебей аждодлари, хусусан  Жалолиддин Румий ҳақидаги  саволларга жавоб қайтарди.  

У буюк мутафаккир бобоси она томонидан хоразмшоҳларга бориб тақалишини таъкидлар экан, Ўзбекистонни кўриш орзусида эканини айтди.