Кўпчилик ўзи, яқинлари соғлиғи ва хавфсизлиги учун ўзини ҳимоялашга киришган. Улар амалдаги ишини бир муддат тўхтатиб асосий вақтини оила даврасида ўйда қолган ҳолда ўтказишни маъқул деб билишмоқда. Қайсидир маънода бу тўғри, албатта. Бироқ, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳам лозим.

Бу борада, бюронинг Кармана туман бўлими ходимлари карантин қоидаларига риоя этган ҳолда суд қарорлари ижросини сўзсиз таъминламоқда.

Хусусан, карантин даврида бўлим иш юритувига келиб тушган, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг 15.06.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан фуқаро М.Тиловов фойдасига “KO-UNG CYLIDER” масъулияти чекланган жамиятдан 18 млн. сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, М.Тилововнинг иш ҳақи тўлиқ ундирилди.

Шу каби, туман тиббиёт бирлашмасида ишлаган 17 нафар ходимларнинг 18 млн. 321 минг сўмлик иш ҳақлари ҳам фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 24.06.2020 йилдаги ижро варақаларига асосан ундириб берилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, кўрсатилаётган бу каби ишлар бюронинг мақтаниш учун кўрсаткичи эмас, балки халқ олдидаги инсонийлик бурчидир.

Мажбурий ижро бюроси

Кармана туман бўлими