Хусусан, таълим сифатини ошириш, ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион ғояларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ва келажак авлод учун мустаҳкам пойдевор яратишга хизмат қилмоқда.

Ана шундай ташаббусларнинг натижаси сифати улуғ жадид ва буюк маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг набираси — профессор Жамшид Авлонининг ўз илмий ва амалий фаолиятини айнан Ўзбекистонда давом эттириш қарори ёрқин далилдир.

Профессор Жамшид Авлони полимерлар ва нанотехнологиялар кимёси бўйича етук олим бўлиб, 2015 йилдан буён АҚШдаги ConTex LLC компанияси директори лавозимида ишлаб келмоқда эди.

У 2018 йилда Давлатимиз раҳбарининг илм-фанга оид даъватларига жавобан юртимизга қайтиб, ўз билим ва тажрибасини Ватан тараққиётига бағишлашни мақсад қилган. Эътиборлиси, олим ўз фаолиятини давом эттириш учун Олмалиқ давлат техника институтини танлади.

У институт магистрлари ва талабалари учун саноатдаги инновациялар йўналишида таълим беришидан ҳамда замонавий лабораторияларда ёшлар билан биргаликда ишлашидан мамнун эканлигини билдирди.

Кимё соҳасидаги йирик илмий ишлари билан танилган Жамшид Авлони Нобель мукофоти совриндори Алан Макдиармид билан биргаликда кўплаб ихтиролар устида ишлаган.

Унинг Ўзбекистондаги фаолияти Ватанимиз ёшлари учун катта илҳом ва янги имкониятлар манбаи бўлиши шубҳасиз.