Инспекторда аппарат кўрсатган тасвирлар, яъни сумкадаги юкларга шубҳа уйғонди ва фуқарога қўл сумка устидаги кийимини қайта божхона назоратидан ўтказилишини тушунтирди.

Натижада сумкадаги оқ рангли курткаси чўнтагида 1 дона «FETTER 12 RUS» ёзувли 12 калибрли ов милтиғи патрони борлиги аниқланиб, текшириш учун вақтинча сақловга қўйилди.

Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг тезкор эксперт хулосасига асосан, ашёвий далил сифатида олинган ов милтиғи патрони жанговор эканлиги маълум қилинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари кетмоқда.