Абдулла Орипов – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясининг муаллифи, йирик давлат ва жамоат арбоби. Олтмишдан зиёд шеърий ва публицистик тўпламлар муаллифи. Абдулла Орипов Данте Алигьерининг “Илоҳий комедия”си таржимаси учун Италия ҳукумати томонидан “Италия олтин юлдузи” медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабарига кўра, "Жаннатга йўл" китобига шоир Хьюстон шаҳрида ёзган охирги асари “Самовий тўй” достони ҳам киритилди.

Қирғизистонлик ўзбек шоири, ёзувчи Раҳим Каримов “Жаннатга йўл”, “Ҳаким ва ажал”, “Самовий тўй” достонларини рус ва инглиз тилларига ўгирди. Китоб Абдулла Ориповнинг 80 йиллигига бағишланиб, Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳомийлигида уч тилда чоп этилди.