Агар барча текширувлар муваффақиятли топширилса, январь ойидан Кореяда Россия вакцинаси  доимий равишда ишлаб чиқарила бошлайди. Жанубий Кореянинг компанияси жаҳон бозорига йилига 150 миллиондан ортиқ дозада вакцина юбориши керак, уларнинг аксарияти Яқин Шарқ  минтақасига юборилади.  

Аввалроқ Россиянинг “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинаси намуналари миллий соғлиқни сақлаш идоралари томонидан текширув учун Сербияга етказилгани ҳақида хабар берилган эди. Улар Вирусология институтида синовдан ўтказилади.  

Бугунги кунда Россияда COVID-19 га қарши иккита вакцина рўйхатдан ўтказилди. Биринчи рўйхатдан ўтган дори Гамалея номидаги марказ томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинаси эди. 14 октябрь куни президент Владимир Путин “ЭпиВакКороны” маркази томонидан “Вектор” рўйхатдан ўтганлигини эълон қилган эди.   Вакцинада биологок восита йўқ – таркибида вирусли оқсил минтақаларининг синтетик аналоглари мавжуд.