Хабарда таъкидланишича, 2020 йил 3 cентябрдан Ўзбекистон Ҳукумати Жанубий Кореяни «яшил ҳудуд»дан «қизил ҳудуд» тоифасига ўзгартирди.
Шу сабабли айни кунларда Ўзбекистонга кетувчилар учун (хориж фуқаролари ҳам) қуйидаги ўзгаришлар киритилди.
Ўзбекистонга учиб кетувчилар барча фуқаролар энг кўпи билан 72 соат аввал олинган PCR тести (COVID-19 йўқлигини тасдқиловчи маълумотнома)ни топшириши шарт. Акс ҳолда рейсга чиқарилмайди.
Ўзбекистонга Кореядан келувчи барча фуқаролар (чет элликлар ҳам) 14 кунлик карантинга олинади (меҳмонхона ёки уйда).
Ўзбекистонга Инчхон аэропорти орқали бошқа давлатдан, яъни «яшил ҳудуд»дан келаётган бўлишидан қатъи назар Инчхон аэропортида транзит қилгани учун 1-банддаги PCR тести ва карантин шартлари қўлланилади.