Қайд этилишича, ёнғин сешанба куни эрталаб бошланган ва бунинг оқибатида ҳозиргача 70 га яқин уй ва бинолар вайрон бўлган. 379 гектар ўрмон майдони ёниб кетган, бу 530 та футбол майдонига тенг.

Полициянинг маълум қилишича, 80 ёшлардаги эркак ёнғин туфайли вайронага айланган уйда ўлик ҳолда топилган. Яна 12 киши жароҳатланган.

Маҳаллий ҳукумат ёнғинга шамол туфайли ағдарилган қарағай дарахтининг электр симига тегиб кетиши сабаб бўлган, деб тахмин қилмоқда. Ўт ўчирувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғин тезда шаҳарнинг аҳоли яшаш жойларига тарқалган.

Табиий офат ҳудудидан 500 нафардан зиёд маҳаллий аҳоли ва 700 нафарга яқин сайёҳ хавфсиз жойга кўчирилган.

Ёнғинни бартараф этишга 2764 нафар қутқарувчи, 396 та ўт ўчириш машинаси ва учта вертолёт жалб қилинган, деб хабар беради korrespondent.net.