Жарима қўлламаслик эвазига 2,6 миллион сўм олган ходим ушланди
Хавфсизлик
30 июн 2022, 11:41
1 482
“Sharof Rashidovtumangaz” газ таъминоти бўлими ходими М.Қ. фуқаро Ш.нинг хонадони табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги учун расмийлаштирилган далолатномани йўқ қилиб бериш ва жарима қўлламаслик эвазига 2,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.