Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтган мазкур турнирнинг финал баҳсида Америка Қўшма Штатлари шарафини ҳимоя қилган Левон Аронян Магнус Карлсенни 1,5:0,5 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолиби бўлди.

Нуфузли мусобақада ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров 3-ўрин учун германиялик Винсент Каймерга қарши курашди. Қизиқарли ва ўзига хос комбинацион кечган баҳсда Синдоровнинг ўтган турлардаги кучли толиқиши ўз сўзини айтди. Натижада германиялик шахматчи 3-ўринни эгаллади, Синдоров эса 4-ўрин билан кифояланиб, 60 минг АҚШ доллари мукофотига эга бўлди.

Хуллас, ғолиблар мукофот пулини қуйидагича тақсимлаб олди:

  • 1-ўрин: Левон Аронян (АҚШ) — 200 минг доллар;
  • 2-ўрин: Магнус Карлсен (Норвегия) — 140 минг доллар;
  • 3-ўрин: Винсент Каймер (Германия) — 100 минг доллар;
  • 4-ўрин: Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) — 60 минг доллар.