Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Қувайт давлати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан 2021 йил 12 апрель куни "Jazeera Airways" авиакомпаниясига Қувайт – Тошкент –  Қувайт йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун 8-к –сонли эксплуатацион рухсатнома берилди. 

Авиакомпания парвозларни А320-214 ва  А320-251N ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.