Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро судининг 08.06.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор С.Саидовдан ундирувчи Д.Саидова фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисми миқдорида алимент ва 2 нафар фарзанди уч ёшга етгунига қадар 1.000.000 сўмдан ҳар ойда қатъий моддий таъминот ундириш тўғрисидаги 16.06.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган, оқибатда 40 млн. сўм алиментдан қарздорлик юзага келганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Яшнобод туман маъмурий судига тақдим этилган.
Сўнгра, Яшнобод туман маъмурий судининг қарорига асосан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Қарздор маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг икки ой муддат давомида алимент пулларини яна туламай келса унга нисбатан жиноий жавобгарлик масаласи кўрилиши юзасидан огоҳлантирилган.
Юқоридагиларга асосан, маъмурий қамоқдан сўнг тўғри хулоса чиқарган ота 40 млн сўм алимент пулларини тўлади.