Жазони ижро этиш соҳасида бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилди
Хавфсизлик
25 май 2020, 17:26
3 238
“Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини
таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар.
Жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолияти, улар томонидан номенклатура бўйича ва пул билан ифодаланадиган ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар.
Ўзбекистан Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида ўлим ҳолатлари сони тўғрисидаги маълумотлар.
Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва тиббий тусдаги мажбурий чоралар қўлланиладиган маҳкумлар сони тўғрисидаги маълумотлар.