Турнирнинг илк беллашувида Мексика миллий жамоаси ЖАРга қарши ўйнаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кинонес 9-дақиқада ҳисобни очди. 67 дақиқада Рауль Хименес якунлий нуқтани қўйди.

49-дақиқада африкаликлар сафида Ситоле ва 84-дақиқада Зване майдондан четлатилди. 90+2-дақиқада мексикаликлар сафида Монтес ҳам қизил карточка олди.

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “А” гуруҳи 1-тури доирасида Жанубий Корея терма жамоаси Чехия билан куч синашди. “Эстадио Акрон” стадионида бўлиб ўтган ўйинда осиёликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.



Учрашувда ҳисобни европаликлар очди. 59-дақиқада Ладислав Крейчи Чехия терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ корейслар тезда ўйин тизгинини ўз қўлига олди — 67-дақиқада Ҳван Ин Бом мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. 80-дақиқада эса О Ҳён Гю Жанубий Кореяга ғалаба келтирган муҳим голга муаллифлик қилди.

Мазкур ғалабадан сўнг Жанубий Корея ҳам Мексика сингари 3 очкога эга бўлиб, гуруҳ пешқадамларидан бирига айланди. Иккинчи турда Чехия 18 июнь куни Жанубий Африка Республикасига қарши майдонга тушади. Жанубий Корея эса 19 июнга ўтар кечаси Мексика билан куч синашади.