Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, Женисбек Пиязов жамоатчилик асосида фаолият юритади ҳамда мактабгача таълим соҳасида маданият ва санъатни ривожлантириш билан шуғулланади.
Маълумот учун, опера хонандаси Женисбек Пиязов 1988 йили Нукус шаҳрида туғилган. У республика вокалчилари танловининг 1-мукофоти лауреати, «Қозоқ романтикаси» халқаро танлови, рус романтикасининг ёш ижрочилари Москва халқаро танлови ҳамда халқаро вокалчилар танловининг гран-при ғолиби.