Суҳбат чоғида ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижий давлатларда ишлаётган фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини  ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Ватандошларимизга Саудия Арабистонида меҳнат фаолиятини олиб боришлари учун зарур бўлган муҳим маълумот ва маслаҳатлар берилгани баробарида уларнинг консуллик-ҳуқуқий масалаларга барча оид саволларга батафсил жавоб берилди.

Учрашув якунида бундай мулоқотларни мунтазам равишда ўтказиб туришга келишиб олинди.